Back to Browse

Umid chirog`i

36.1K views
May 5, 2026
5:57

Худайберди ака Тўхтобоевнинг хонодонларида кўп меҳмон бўлганман жумладан хизмат юзасидан ҳам. Кунлардан бир кун интервью жараёнида нега ёш авлодга ижодингизда яхши бола бўлишни, тўғри инсон бўлишга ўргатасиз. Хозирги замонда бундай кўнгли пок инсонлар қийналиб қолишадику деб савол бердим. Шунда улар - Китобларда ёзилган қадриятлар — инсон қандай бўлиши кераклигини айтади, ҳаёт эса одамларнинг қандай яшаб юрганини кўрсатади. Ҳозирги замонда кўпчилик тез натижа, пул, манфаат ортидан қувяпти. Ҳа! Рақобат, қўрқув, ишончсизлик — одамларни қаттиқроқ қилиб қўйди. Айёрликни ақл, золимликни куч деб қабул қиладиганлар ҳам бор. Лекин бир нарсани унутмаслик керак... Ҳаёт торозудек ... Айёр одам тез ютгандек кўринади, аммо ҳамма ҳам унга ишонмайди. Ишонч йўқ жойда эса ҳақиқий ҳурмат ҳам, хотиржамлик ҳам бўлмайди. Яхши инсонлар камайиб кетгандек туюлади, чунки ёмонлик кўпроқ кўзга ташланади. Бир золимнинг қилгани юзта яхши инсоннинг сукутини босиб кетади. Аммо ҳаётни аслида ҳали ҳам меҳрибон, виждонли, иймонли одамлар ушлаб турибди” дедилар. Шу мавзудаги сухбатимизнинг қисқа варианти ...Рахматли Худайберди ака билан суҳбатимни эслаб “Умид чироғи” номли қўшиқ юзага келди. Қўшиқдаги шеър, суҳбатимиз жараёнидаги дилимиздаги гаплар AI ёрдамида мусиқий безак берилди. Шу ўринда видео кўринишга ҳам.

Download

0 formats

No download links available.

Umid chirog`i | NatokHD